Virtual qabulxona

+998 95 202-23-45 +998 95 302-23-45

info@fjsti.uz fmioz@mail.ru

ish vaqti:

Dush-Shan,9:00-17:00

Yangiliklar

Bosh sahifa

Yangiliklar

Xalqaro Memorandum

    Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов Нижегород (Россия Федерацияси) вилояти губернатори бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Унда шунингдек икки томондан 12 та олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди. Томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиб, таълим масканлари ўртасидаги алоқаларни жадаллаштиришга эътибор қаратдилар. Дастлаб меҳмонларга мамлакатимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим сифати ва унинг халқаро таълим маконида рақобатбардошлигини ошириш бўйича белгиланган мақсадлар ҳақида маълумот берилди. – Сўнгги беш йилда 80 дан ортиқ янги олий таълим муассасаси ташкил этилиб, бугун уларнинг сони 160 тага етказилди ва шундан 54 таси хорижий олийгоҳлар ёки уларнинг филиалларидир, – дея қайд этди вазир.  Нижегород делегацияси раҳбари Г.Никитин, ўз навбатида, вилоят олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ўзбекистонлик талабалар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлади. Қайд этилганидек, Нижегород вилояти аҳоли жон бошига IT-мутахассислар сони бўйича Россия Федерацияси ҳудудлари орасида Санкт-Петербургдан кейин етакчи ҳисобланади. Россия делегацияси раҳбари минтақада муҳандислик-техник таълим ютуқлари ҳақида гапирар экан, “Нижний-Новгород атом саноатининг пойтахти” эканлигини алоҳида таъкидлади. – Хорижий ҳамкорлар билан тажриба алмашмасдан туриб, бу соҳани ривожлантириш мумкин эмаслигини яхши биламиз. Бу борада Нижегороднинг юксак таълим ва илмий салоҳияти биз учун жуда жозибали, – деди А.Тошқулов. Учрашув якунида автомобилсозлик, транспорт инжинеринги ва педагогика соҳаларида, 4х4 форматида талабалар алмашинуви, "Иқтисодиёт ва менежмент" мутахассислиги бўйича янги таълим дастурини йўлга қўйиш, қисқа муддатли дастурлар асосида академик мобилликни амалга ошириш юзасидан 14 та университетлараро ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Маълумот ўрнида, ҳозирда Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2022” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Халқаро саноат кўргазма доирасида ёш мутахассислар ва талабалар учун ҳам йирик саноат компаниялари раҳбарлари, шунингдек етакчи университетларнинг ректорлари замонавий ишлаб чиқаришни қандай қилиб бошқариш кераклиги ҳақида маъруза ва тақдимотлари ташкил этилади.