Inson qadri uchun
Akademik Yo.X.To’raqulov nomidagi RIEIATM O’zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 26 yanvardagi “Endokrinologiya xizmatini takomillashtirish va ko’lamini kengaytirish chora-tadbirlari to’g’risida”gi PQ-102-sonli Qarorida belgilangan topshiriqlar ijrosini ta’minlash maqsadida oilaviy shifokorlarga “Qandli diabet 2- tur bemorlarni terapevtik o’qitish milliy maktabini” tatbiq etishda amaliy yordam ko’rsat Ushbu milliy maktab Farg’ona viloyatining barcha tuman-shaxarlardan oilaviy shifokorlarni jalb etgan xolda, 22.10.2022 yil interaktiv-seminar tarzida amalga oshirilib kelinadi. SHuningdek, 22 oktabr 2022 yil kuni Farg’ona jamoat salomatligi tibbiyot instituti asosiy o’quv binosi katta majlislar zalida o’tkaziladi.
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-102-сонли Қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида оилавий шифокорларга “Қандли диабет 2- тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактабини” татбиқ этишда амалий ёрдам кўрсат Ушбу миллий мактаб Фарғона вилоятининг барча туман-шахарлардан оилавий шифокорларни жалб этган холда, 22.10.2022 йил интерактив-семинар тарзида амалга оширилиб келинади. Шунингдек, 22 октябрь 2022 йил куни Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти асосий ўқув биноси катта мажлислар залида ўтказилади. Статистик маълумотларга қараганда, бугун дунё бўйича 1,9 миллиард киши ортиқча вазн муаммосига дучор бўлган, 450 миллион нафарга яқин киши қандли диабет касаллигига чалинган. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистоннинг 46 фоиз аҳолисида ортиқча вазн билан боғлиқ муаммо мавжуд. Аҳолининг 18 фоизи семизлик, 8,7 фоизи эса, қандли диабет билан касалланган. Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳада олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан, қандли диабет учун метформин препарати 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади. Болалар ва катталарни одам инсулини билан бепул таъминлаш дастури давом эттирилиб, бунда илк бор 25 ёшгача бўлган ёшларга аналогли инсулин берилади. Ўзбекистонда ушбу касалликни операция йўли билан даволаш бошланганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, қатор ижобий натижаларга эришилмоқда.