Virtual qabulxona

Telefon

(0373) 243-06-62

Elektron pochta

fmioz@mail.ru, fermedinuz@gmail.com

ish vaqti:

Dush-Shan,9:00-17:00

Me’yoriy-huquqiy hujjatlar

Bosh sahifa

Me’yoriy-huquqiy hujjatlar

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизими учун юқори малакали, замонавий фикрлайдиган, таълим ва тарбиянинг илғор технологияларини ўзлаштирган педагог кадрлар ва мутахассислар тайёрлаш ҳамда улар билан мактабгача таълим муассасаларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг иловада келтирилган педагогика йўналишида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг педагогика коллежлари этиб (кейинги ўринларда педагогика коллежлари деб аталади) қуйидаги тартибни ўрнатган ҳолда қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
педагогика коллежларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш, назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан, уларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти томонидан амалга оширилади;
педагогика коллежларининг бино ва иншоотларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар, зарур ўқув ва спорт жиҳозлари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълим соҳасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, педагогика коллежларининг фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар педагогика коллежларининг бюджетдан ташқари, жумладан тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
педагогика коллежларига ўқишга қабул қилиш умумтаълим мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактабларнинг 11-синф битирувчилари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари ҳамда академик лицейлар битирувчилари ҳисобидан, ихтиёрийлик асосида, тегишли мутахассисликка (касбга) эга бўлиш учун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар доирасида амалга оширилади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон)
педагогика коллежларига 2017/2018 ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни ўзлари таълим олаётган касб-ҳунар коллежларида амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда тугатадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар педагогика коллежларининг тайёрлов йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхатини, ўқув режа ва дастурларни ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
3. Белгилансинки:
педагогика коллежлари таълим хизматлари кўрсатиш билан боғлик асосий фаолиятига қўшимча равишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин;
педагогика коллежларининг бўш турган бино ва иншоотларига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги давлат муассасалари, жумладан давлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда уларнинг тайёрлов гуруҳлари текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежларини бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида, моддий-техник воситалари, ўқув жиҳозлари ва бошқа мулкларини фойдаланиш учун текин топширсин, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 май,
418-сон

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 майдаги 418-сон қарорига
ИЛОВА